ЎзПФЛ Суперлигада кузатилган антиқа ҳолат бўйича муносабат билдирди (видео)
Спорт
−
11 Март
14015Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 2-тури доирасида бўлиб ўтган “Андижон” - “Бунёдкор” учрашувининг 32-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Усмонали Исмоналиев беўхшов ҳазили учун ҳакам Азиз Асимов томонидан майдондан четлатилди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур ҳолатда бош ҳакам томонидан чиқарилган қарорни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда лига ўз расмий сайтида маълум қилди.
Манбага кўра, ўша дақиқада мезбонлар футболчиси Фарҳод Бекмуродов Исмоналиевдан зарба қабул қилиб олган Муҳаммадкарим Тоировни айёрлик ишлатмаганликда койиб, уни ерга ётишга мажбур қилган. Кейин эса жамоадошига нисбатан рақибнинг четлатилаётган футболчисиданда беўхшов ҳаракатни амалга оширди.
“ЎзПФЛ мазкур ҳолатни қаттиқ қоралайди”, дейилади манба хабарида.
Қайд этилишича, 2024 йилдан бошлаб уч ҳолатда огоҳлантириш олган футболчи жаримага тортилади. Мазкур ҳолатлар ичида симуляция учун олинган сариқ карточка ҳам муҳим ўрин тутади. Гарчи ҳакам Фарҳод Бекмуродовга сариқ карточка кўрсатмаган бўлсада, бу уни жазодан четда қолдирмайди. Лига спортчиларга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун Бекмуродовни жазолаш масаласини Тартиб-интизом қўмитасига киритади.
“Лига ўзи рўйхатдан ўтказаётган барча футболчиларни мард ва ҳалол бўлишга чақиради. 2024 йилдан бошлаб ҳалоллик ва мардликка терс бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракат Лига томонидан таъқиб этилади”, деб қўшимча қилинди ЎзПФЛ баёнотида.