Узоқ масофали қуроллар тез орада Украина фронтида бўлади – Нуланд 

Олам

image

Американинг GLSDB (Ground Launched Small Diameter Bomb) юқори аниқликдаги бошқариладиган бомбалари тез орада Украинадаги фронтда бўлади. Бу ҳақда кеча, 31 январь куни АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Киевдаги брифингда маълум қилди.

“Қўшма Штатлар Украинага ёрдам беришда давом этмоқда, хусусан, янги инвестициялар, янги қурол тизимлари, масалан, Small Diameter Bomb аллақачон уруш ўчоқларига жўнатилмоқда”, дейди Нуланд.

Унинг айтишича, янги узоқ масофали аниқ бошқариладиган ўқ-дориларни етказиб беришдан ташқари, Қўшма Штатлар Россия билан қарама-қаршиликни давом эттириш учун Украинага мудофаа саноатини тиклашда ёрдам беради.

Маълумот учун, 30 январь куни Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер АҚШнинг GLSDB снарядларини Украинага ўтказиш ниятини тасдиқлади, бироқ бу қачон амалга оширилишини очиқламади. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар "операцион хавфсизлик нуқтаи назаридан" аниқ саналарни тасдиқлашдан бош тортмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Пентагон Виктория Нуланд GLSDB

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг