“Ўзмиллийбанк” ва Газпромбанк банк ходимлари учун семинар ўтказди
Бизнес
−
14 Декабрь 2019
4783Жорий йилнинг 13-14 декабрь кунлари Банк-молия академияси биносида (БМА), Ўзбекистон Миллий банки томонидан “Газпромбанк” (Акцинерлик Жамияти) (ГПБ АО) ҳамкорлигида, “Лойиҳаларни молиялаштириш ва рискларни хеджирлаш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Мазкур семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги “Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4503-сонли қарори ижросини таъминлаш, Банк-молия академиясини янада ривожлантириш ҳамда Ўзмиллийбанк ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа тижорат банклари мутахассисларининг лойихаларни молиялаштириш соҳасидаги малакасини ошириш мақсадида ўтказилди.
Семинар-тренингда Россия Федерациясининг “Газпромбанк” Акциодорлик жамиятининг раҳбар ходимлари маърузачи сифатида қатнашдилар.
Семинар-тренингдан кўзланган мақсад, лойиҳавий ва структуравий молиялаштириш ҳамда рискларни хеджирлаш соҳасидаги халқаро тажрибаларни ўрганиш, корпоратив блок, риск-менежмент, ғазначилик мутахассисларини ўқитишдан иборат.
Семинар-тренинг икки қисмда бўлиб ўтди. Биринчи қисмда маърузачилар, Газпромбанкда лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ишларни ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар, лойиҳаларни молиялаштиришнинг инвестицион кредитлашдан фарқи ҳақида гапириб ўтдилар, шунингдек, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил этишнинг ғоявий босқичдан молиялаштиришга қадар босқичларини алоҳида таснифлаб ўтишди. Лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ рискларни бошқариш ва битимлар таҳлили амалга оширилди. Ушбу мавзу муҳокамаси давомида, инвестиция фазаси, технологик хатарлар ва бюджетдан ошиб кетиш хатари сингари тушунчалар ҳам кўтарилди.
Семинар-тренингнинг иккинчи қисми маҳорат дарси шаклида ўтказилди. Унда лойиҳаларни молиялаштириш бўйича битимларнинг тузилиши кўриб чиқилди, иштирокчилар муайян мисоллардан фойдаланган ҳолда амалий тадқиқотлар давомида хатарлар даражаси ва уларнинг пасайиши ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Шунингдек, лойиҳани ташаббускорлар томонидан қўллаб-қувватланишининг муҳим жиҳатлари, таъминотнинг асосий кўринишлари, нархни шакллантириш ва бошқа маълумотларни олдилар.
Иштирокчилар маҳорат дарси давомида тижорат банклари фаолиятларида ас қотиши мумкин бўлган янги, фойдали ва кўп қиррали маълумотларга эга бўлдилар.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси