“Ўзметкомбинат”га янги раис тайинланди

Жамият

image

Дилшод Турсунқулович Аҳмедов “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Дилшод Аҳмедов мазкур лавозимга 2024 йил январда тайинланганди.

2021-2024 йилларда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари – ижрочи директор лавозимида ишлаб келган.

Дилшод Аҳмедов 1972 йилда туғилган. И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети битирувчиси. Москвадаги “Сколково” бошқарув мактабида ўқиган. Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда саноат корхоналари активларини бошқариш тажрибасига эга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилшод Турсунқулович Аҳмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дилшод Турсунқулович Ахмедов “Ўзметкомбинат”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар