“Ўзкомназорат”га раҳбар тайинланди
Жамият
−
17 Январь
2911Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига Фаррух Шорухович Рустамов тайинланди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин 2022 йилнинг 27 апрель куни Аъзам Абдушукурович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
LiveБарчаси