Ўзини Президентнинг қариндоши деб таништирган фирибгарлар қўлга олинди
Олам
−
07 Февраль 2022
20392Қирғизистонда ўзларини Президент Садир Жапаровнинг қариндошлари ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Тошиевнинг яқинлари сифатида таништирган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази маълум қилган.
Расмий маълумотга кўра, гумонланувчилар давлат божхона хизмати ва давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларини қўрқитиб, ташқи иқтисодий фаолиятда иштирок этувчи жисмоний шахсларга, шу жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар импортёрларига ҳомийлик қилгани аниқланган.
“Комплекс тезкор чора-тадбирлар амалга оширилиб, унинг доирасида тадбиркорлик субъектларига ҳомийлик қилиш, давлат органлари мансабдор шахсларини қўрқитиш ҳолатлари ҳужжатлаштирилди. Шунингдек, божхона ва солиқ қонунчилигини бузган ҳолда товарларни Республикага олиб киришнинг олдини олиш чоралари кўрилди”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ҳозирда фирибгарлар қўлга олинган, жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси