“Ўзингники ўзагинг қирқар”. Назарбоев қариндошлари жазоланиши кераклигини айтди

Олам

image

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев қариндошларининг айблари суд томонидан исботланса, улар ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши кераклигини таъкидлади.

“Кўп йиллардан бери биз Қозоғистонда ҳуқуқий давлат қурмоқдамиз. Унинг асосий тамойили шуки, қонун ҳамма учун бирдир. Агар қариндошларимдан бири орқамдан қонунни бузишда менинг исм-шарифимдан фойдаланган бўлса, улар жавобгарликка тортилиши керак. Айб судда исботланиши керак. Шуни унутмаслигимиз керакки, ҳар бир фуқаро ҳуқуқий ҳимояланиш ҳуқуқига эга”, деган у қозоғистонлик сиёсатшунос Данияр Ашимбаевга берган интервьюсида. 

Назарбоев Раҳат Алиевнинг ҳикоясини эслаган. 

“У қизимнинг турмуш ўртоғи эди. У менга деярли ўғилдек бўлган, невараларимнинг отаси эди. Лекин буларнинг барчаси давлатнинг унинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига кўз юмишига сабаб бўлмади. У Қозоғистон адлияси томонидан айбланган эди. Лекин у умрининг охиригача яширинишга муваффақ бўлди”, дея қўшимча қилган Қозоғистоннинг Биринчи Президенти. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 март куни  Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиули Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш хизмати томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва “Казахтелеком” АЖ маблағларини ўзлаштиришда гумон қилиниб қўлга олинган. Сатибалдиулининг давлат хавфсизлигига путур етказувчи бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.  


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

387

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг