Ўзидан касал “ясаб олган” Саакашвили қамоққа қайтиши мумкин

Олам

image

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг соғлиғи яхшиланмоқда. Шу сабабли у қамоқхонага қайтиб, жазосини ўташи мумкин. Бу ҳақда “Вестник Кавказа” хабар берди.

Грузия Адлия вазирлиги раҳбари Рати Брегадзенинг айтишича, собиқ президент ўзини анча яхши ҳис қилмоқда ва тез орада шифохонадан чиқади.

“Мен унинг саломатлиги яхшиланганини тасдиқлайман. Унинг саломатлиги кескин яхшиланганидан хурсандмиз, шифокорларнинг тегишли қарори ва тавсияси бўлгач, жазони ижро этиш муассасасига ўтказилади”, дейди вазир.

Саакашвили учун махсус тузилган Омбудсман кенгаши ўтган ой хулоса чиқарган ва унда собиқ давлат раҳбарининг саломатлиги жойида эканлиги қайд этилган . Шу билан бирга, шифокорлар собиқ президент ҳали ҳам доимий тиббий назоратга муҳтожлигини қўшимча қилган.

Михаил Саакашвили овқатланмасликдан келиб чиққан кахекция (қаттиқ ҳолдан тойиш)дан азият чекмоқда. Бундан ташқари, деменция ҳақида хабар берилган.

Маълумот учун, Саакашвили 2013 йилда Грузияни тарк этган, шундан сўнг мамлакатда унга қарши тўртта жиноий иш очилган, шундан иккитасида сиёсатчи сиртдан уч ва олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2021 йил октябрь ойида Саакашвили Грузияга яширинча келганида ҳибсга олинган. 2022 йил май ойида соғлиғи ёмонлашгани сабабли у Тбилисидаги "Вивамед" хусусий клиникасига олиб ўтилган ва у шу кунгача ўша ерда қолмоқда. Грузия расмийлари Саакашвили қамоқдан чиқиш учун касалликни "ёқиб олган", дея ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 июль куни Саакашвили Тбилиси шаҳар судининг 2007 йилдаги митингни тарқатиб юбориш иши бўйича йиғилишида шифохонадан видеоалоқа орқали иштирок этганди. Видеода собиқ президент озиб кетгани кўринади. Кейинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Ташқи ишлар вазирлигига Грузия элчисига қўнғироқ қилиб, Украина фуқаролигига эга бўлган Саакашвили масаласи бўйича маслаҳатлашиш учун 48 соат ичида мамлакатни тарк этиш ҳақида буйруқ беришни топширди. Грузия Ташқи ишлар вазирлиги Киев қарорини дипломатик муносабатларни кескинлаштириш, шунингдек, суверен давлатнинг ички ишларига аралашишнинг экстремал шакли деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

қамоқ Михаил Саакашвили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made