Ўзгидромет Янги йил байрамида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Кеча, 26 декабрь куни Ўзбекистонда Россиянинг Европа ҳудудидан (Москва области) кириб келган совуқ ва нам ҳаво массаси сабаб қор ёғган. Бутун республика бўйича қор ёғиб, текислик ҳудудларда биринчи барқарор қор қоплами ҳосил бўлди.

Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, бугун, 27 декабрь куни республика ҳудудининг катта қисмида совуқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида қор ёғади. Ҳарорат фони меъёрдан 5-7 даражага паст бўлади ва 2° совуқ-3° илиқдан юқори бўлмайди.

Йил охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари 28-29 декабрда ҳаво ҳарорати 3-8 даража совуққача пасаяди, 30-31 декабрда 2° совуқ-3° илиққача кўтарилади, эртага кундуз куни ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади, 31 декабрга кундуз куни 8-13 даража илиққача кўтарилади.

Шу кунларда республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

934

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг