Ўзгидромет тошкентликларга огоҳлантириш билан чиқди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Бугун, 9 февраль куни пойтахт Тошкентда меъёрдан юқори шамол бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзодхўжа Хабибуллаев ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди. 

“Пойтахт автомобиль эгалари автомобилларингизни хавфсиз жойларга қўйиш тавсия этилади. Бугун меъёрдан юқори шамол бўлиши кутилмоқда”, деб ёзган у. 

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 9 февраль куни қуйидагича об-ҳаво қутилмоқда:

Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9 даража илиқ, шимолда 2-7 даража совуқ бўлади; 

Тошкентда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 5-7 даража илиқ бўлади, кечга томон 0-2 даража илиқгача пасаяди. 

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг