Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
04 Ноябрь 2024 85111 1 дақиқа
Жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқни, баъзи жойларда 3 даража совуққачани, кундуз кунлари 5-10 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. 5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь