Ўзгидромет шторм огоҳлантириш билан чиқди

Жамият 14953
image

Жорий йилнинг 19-20 декабрь кунлари “Қамчиқ” довонида штром кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази огоҳлантирди.

Унга кўра, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутиляпти.

Шунингдек, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 17-22 м, шамолнинг бирдан 25-27 м гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 926
Рейтинг: 3
Теглар
t
×