Ўзгидромет шошилинч огоҳлантирди
Interesting
−
16 June 2023 62947 1 minute
Жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Ўзбекистон жанубида +45 даражагача юқори иссиқ кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев хабар берди.
Келтирилишича, жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Ўзбекистон юқори иссиқ ҳарорат таъсирида бўлади. Республика бўйлаб кундуз кунлари 40-41 даражали иссиқ, жанубда +45 даражагача юқори ҳарорат сақланади.
19 июндан шимолда, 20 июндан республиканинг бошқа ҳудудларида ҳаво ҳарорати олдинги жазирама кунларидан 4-6 даражага пасаяди.
Салқин ҳаво оқимининг кириб келиши, 18-20 июнь кунлари тоғ ва тоғ этакларида кучли ёғингарчилик ва дўл ҳодисаcини келтириб чиқариши мумкин.