Ўзгидромет шошилинч ахборот эълон қилди

Бу қизиқ

image

Шу йилнинг 14-17 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Шу кунлари республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, 14-16 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17 майда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Юқори тоғли (2000 м дан юқори) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

14-15 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 16-17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

14-16 майда республика шимолида, 17 майда республиканинг қолган ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати 17-22 даражагача пасаяди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет момақалдироқ салқин ҳаво шошилинч ахборот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг