“Ўзгидромет” огоҳлантирди: сел келиши, қор кўчиши хавфи бор

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Бугун, 9 март куни республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Қайд этилишича, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида эса ёғингарчилик кутилмайди.

Шунингдек, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17-22 даража илиқ бўлади.

“Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10 даража илиқ бўлади”, дейилади “Ўзгидромет” хабарида.

Пойтахт Тошкентда эса куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19 даражагача илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет сел келиши қор кўчиши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг