Ўзгидромет чилланинг охирги ҳафтасида ҳаво қандай бўлишини маълум қилди
Бу қизиқ
−
01 Август 2022
41094Бугун, 1 август куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати куннинг иккинчи ярмида 34-37 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Эртага, 2 август куни Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва республика тоғолди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
1-2 августда жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Ҳафта ўртасидан Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади ва кечалари 20-25 даража, кундуз кунлари 34-39 даража атрофида бўлади.
1 августда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Маълумот учун жорий йилнинг 3 август куни Ўзбекистонда ёзнинг чилласи тугайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь