Ўзгидромет аҳолини 17 даражагача совуқ ҳаво бўлиши ҳақида огоҳлантирди
Бу қизиқ
−
02 Декабрь 2022
63284Жорий ҳафта дам олиш кунлари Ўзбекистонда совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.
Қайд этилишича, кеча, 1 декабрдан Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келган. Кейинги кунларда совуқ ҳавонинг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади.
Бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республиканинг энг жанубий қисмининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Совуқ антициклон таъсири дам олиш кунлари ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, шимолда кечалари 10-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқгача, кундуз кунлари 2-7 даража совуқ атрофида бўлади.
Республиканинг барча ҳудудларида кучсиз шамол билан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутимлоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь