Ўзгидромет 6 вилоят аҳолисига тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Фойдали
−
14 Март
67121Гидрометеорология хизмати агентлиги об-ҳавонинг кескин совиб кетиши ортидан аҳолига тезкор огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15-20 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Хусусан:
• Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
• Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
• Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
• Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
• Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
• Наманган вилояти: Поп туманида.
“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.