Ўзгидромет ҳудудларни сув босишидан огоҳлантирди

Жамият

image

Жорий йилнинг 20-22 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши,  20-21 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев маълум қилди.

Билдирилишича, 20-21 март кунлари шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, жорий йилнинг 20-22 март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейди Ўзгидромет директори.

Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ёмғир сув босиши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг