Ўзгидромет ҳаво совиши ҳақида шошилинч ахборот эълон қилди
Бу қизиқ
−
02 Ноябрь 2021
19785Жорий йилнинг 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келади. 4-5 ноябрда республика бўйича ҳарорат 10-13 даражага пасаяди.
Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, Кундуз куни 4-5 ноябрда ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқни ташкил этади. 5 ноябрда ҳарорат кечаси 2-7 даража совуққача, шимолда 5-10° даража совуққача пасаяди.
4 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.