Uzcard`нинг 75 фоиз улуши Ойбек Турсуновга ўтди
Жамият
−
14 Май 2020
14714Uzcard бренди остида фаолият олиб борувчи “Ягона умумреспублика процессинг маркази” масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ) таъсисчилари таркиби янгиланди. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрида ҳавола қилинган маълумотлар шундан дарак бермоқда.
Регистрдаги маълумотларга кўра (МЧЖнинг СТИР рақами Очиқ маълумотлар порталида кўрсатилган), МЧЖнинг 75 фоиз улушига эгалик қилиш ҳуқуқи жисмоний шахс Маҳмудов Аҳрор Аброровичдан бошқа жисмоний шахс — Турсунов Ойбек Батирович тасарруфига ўтган.
Регистрда Uzcard’нинг қолган 25 фоизи улуши “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖнинг ўзига тегишли экани кўрсатилган.
Маълумот учун, Аҳрор Маҳмудов Uzcard’нинг амалдаги раҳбари ҳисобланади.
Аввалроқ, Ойбек Турсунов ва Исмоил Муродов таъсисчиси ҳисобланган “Promadik Invest” компанияси “KapitalBank”нинг 36 фоиз акциясини сотиб олганди.
LiveБарчаси