“Ўзбекконцерт”га янги раҳбар тайинланди

Маданият-санъат

image

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.

“Вазирликнинг ижро аппарати раҳбари, етук мутахассис, ўз ишининг устаси, мустақил фикрига эга, принципиал, маданияти ва маънавияти кучли, тўғрисўз, шунингдек, ҳамкасблари билан муносабатда дипломат, жамоанинг манфаати йўлида ўз шахсий манфаатларига қарши бора олишга қодир, вазирликнинг умуммақсади йўлида собитқадам, муносиб ўрнига эга ёш раҳбар Жамолиддин Эркинович Узоқовга масъулиятли вазифа юкладик.

Турли масалаларда ўз шахсий фикрига эга эканини, асосийси, жамоа аҳиллигини таъминлаш, бир мақсад йўлида муштарак қилишда, ўз ишига жиддий ёндошган ҳолда принципиал позициядан туриб муассасанинг олдига қўйган мақсадларини амалга ошириш йўлида жонбозлик кўрсатишини инобатга олиб, Жамолиддин Эркинович Узоқовни вазирликда Ижро аппарати раҳбарлиги билан бир қаторда, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари лавозимига тайинладик”, деб ёзади Маданият вазири.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябрь ойида Маданият вазирлиги Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Анваржон Йўлдошевич Тожибоев “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг