Ўзбекистоннинг жиноятчилик индексидаги ўрни маълум бўлди

Жамият

image

Осиё мамлакатларининг 2021 йилдаги жиноятчилик ва хавфсизлик даражаси бўйича рейтинги эълон қилинди. Жиноятлар кўп кузатилган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бўлиб, у 19-ўриндан жой олди.

Рейтингда Афғонистон (1-ўрин), Сурия (2-ўрин) ва Бангладеш (3-ўрин) энг кўп жиноятчилик қайд этилган давлат деб топилди.

Энг хавфсиз деб топилган Қатар (43-ўрин) рўйхатнинг охирги ўрнини эгаллади. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари (42- ўрин), Тайвань (41-ўрин), Омон (40-ўрин) ва Гонконгда (39-ўрин) ҳам жиноятчилик индекси пастлиги сабаб рейтингнинг сўнгги ўринларидан жой олди.

Осиёнинг ривожланган мамлакатлари Япония (38-ўрин), Саудия Арабистони (35-ўрин), Жанубий Корея (33-ўрин), Сингапур (32-ўрин), Хитой (30-ўрин) нинг ҳам жиноятчилик индекси паст давлат деб топилган.

МДҲ давлатларидан Қирғизистон 5-ўрин, Молдова 7-ўрин, Қозоғистон 8-ўрин, Озарбайжон 27-ўринни эгаллади. Тожикистон ва Туркманистон рейтингга киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 учун Уюшган жиноятчилик даражаси бўйича рейтингда Ўзбекистон 90-ўринни эгаллаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

434

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг