Ўзбекистоннинг UNESCO'даги элчиси тайинланди
Жамият
−
12 октябр 2023 6622 1 дақиқа
Камол Мухторов Ўзбекистоннинг UNESCO'даги доимий вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Айтилишича, у аллақачон Парижга етиб борган ва ўз вазифасини бажаришга киришган.
Маълумот учун, Камол Мухторов 42 ёшда. У Самарқанд давлат университети ва Лондон Дипломатия академиясини тамомлаган. 2007 йилдан бошлаб у Инвестиция, саноат ва савдо, Ташқи ишлар вазирликлари тизимида ишлаган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган. 2019 йилдан буён Ўзбекистон Президенти Администрациясида масъул лавозимларда ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистоннинг UNESCO'даги олдинги вакили Умид Шодиев Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган эди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август