Ўзбекистон элчихонаси Киевдан кўчирилди

Жамият 7790
image

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Киевдан Львов шаҳрига кўчирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. 

“Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрида жойлашганлигини маълум қиламиз”, дейилади ТИВ хабарида.

Вазирлик хабарига кўра, элчихона дипломатлари томонидан мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Украинанинг турли ҳудудларида жойлашган ватандошлар билан доимий алоқалар ўрнатилган.

Аввалроқ, жорий йилнинг 28 февралидан 11 мартга қадар Польшадан Ўзбекистонга 25 та авиарейс ташкиллаштирилган ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 5 634 нафар ўзбекистонлик Ватанига қайтарилгани ҳақида хабар бергандик.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 230
Рейтинг: 3
t
×