Украинадан қочган қанча ўзбекистонлик қайтариб олиб келингани очиқланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 11 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 254 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Катовице аэропорти орқали 254 нафар ўзбекистонлик, жумладан 69 нафар аёл, 37 нафар вояга етгаман шахс ва 14 нафар чақалоқ олиб келинган. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 28 февралидан 11 мартга қадар Польшадан Ўзбекистонга 25 та авиарейс ташкиллаштирилган ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 5 634 нафар ўзбекистонлик Ватанига қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россия ҳужуми остида қолган Украинадан Молдовага қочиб ўтган 100 га яқин Ўзбекистон фуқароси Руминия орқали Ватанга қайтарилиши ҳақида маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг