Украинадан Молдовага қочган 94 нафар ўзбекистонлик қайси йўл орқали эвакуация қилиниши айтилди

Жамият

image

Россиянинг Украинага ҳужуми бошлангач, Молдовага қочиб ўтган 100 га яқин Ўзбекистон фуқароси Руминия орқали Ватанга қайтарилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов маълум қилди.

Расмийга кўра, Молдова  ҳудудида бўлган 94 нафар фуқаро Ўзбекистон дипломатлари ҳамроҳлигида Молдова-Руминия чегарасини кесиб ўтган. Уларни махсус рейс билан Бухарест аэропортидан эвакуация қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, 9 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 245 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 35 нафар аёл, 20 нафар вояга етгаман шахс ва 3 нафар чақалоқ олиб келинган.

Қайд этилишича, 28 февралдан 10 мартга қадар 22 та авиарейс ташкиллаштирилган ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 5 282 нафар ўзбекистонлик Ватанига қайтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг