Ўзбекистоннинг уч ҳудудида “валютчиклар” ушланди
3-саҳифа
−
01 Апрель
5811Тошкент шаҳри, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Хабарда айтилишича, департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими, ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.И. жами 5,3 минг долларни фуқаро М.Х.га 66,8 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида жами 18 175 доллар ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Д. ва Э.Х. жами 3,5 минг долларни фуқаро Ш.Х.га 44,1 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, департаментнинг Хива шаҳри ва Янгиариқ тумани бўлимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Н.М. ва Р.П. бошқа бир фуқародан 3,5 минг долларни 43,8 миллион сўмга сотиб олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь