Ўзбекистоннинг ташқи қарзи камайди
Жамият
−
24 Июнь 2022
12385Ўзбекистон Республикаси умумий ташқи қарзи 2022 йил бошига (39,6 млрд доллар) нисбатан 1,8 фоизга ёки 721,5 млн. долларга қисқариб, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 38,8 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк шарҳида сўз боради.
2022 йилнинг I чорагида давлат ташқи қарзи соф камайиши, курслар ва нархлар ўзгаришини инобатга олганда 1,5 фоизга ёки 345,4 млн долларга қисқариб, ҳисобот даври охирига 23,4 млрд долларга тенг бўлди. Бунда, номолиявий корхоналар давлат кафолати остида жалб қилган қарзларининг сўндирилиши ҳамда ҳисобот даврининг охирида давлат қимматли қоғозларининг бозор нарҳи пасайиши ҳисобига юз берган.
2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига хусусий ташқи қарз 15,5 млрд доллар бўлиб, 2022 йилнинг бошига нисбатан 2 фоизга ёки 376,0 млн долларга қисқариши кузатилди, ушбу камайиш асосан банклар, энергетика сектори (нефть ва газ) ҳамда тоғ-кон ва металургия саноати томонидан асосий қарзлар бўйича мажбуриятларни сўндирилиши ҳамда молия бозоридаги қимматли қоғозлар нархларининг пасайиши ҳисобига рўй берди.
LiveБарчаси