Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 25 млрд доллардан ошди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси ташқи қарзининг умумий ҳажми 2020 йил бошидан 2,8 фоизга ёки 692 млн. долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 апрель ҳолатига 25,1 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

2020 йилнинг I чораги мобайнида давлат сектори қарздорлигининг ўсиши 385 млн долларни ташкил қилди. Шунингдек, глобал пандемия фонида Ўзбекистоннинг суверен облигациялари қиймати фонд бозорларида биржа котировкаларининг пасайиши натижасида камайди.

Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 307 млн долларга ошди.

Қайд этиш лозимки, 2020 йилнинг I чорагида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 566 млн. Доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар – 451 млн доллар, текстиль ва тўқимачилик сектори корхоналари – 36 млн доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 74 млн доллар томонидан амалга оширилди.

Регулятор 2020 йилнинг I чорагида давлат ташқи қарзи ўсиш тенденциясини COVID-19 коронавирусининг тарқалиши натижасида юзага кеган инқирознинг социалиқтисодий таъсирини юмшатиш ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарзларнинг жалб қилиниши билан изоҳлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ташқи қарз

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг