Ўзбекистоннинг олтин захиралари миқдори 10 млн унциядан камайди

Жамият 4899
image

Ўзбекистон Марказий банки мамлакатнинг захира активлари миқдори ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 34 млрд 617 млн долларни ташкил қилган.

Август ойида қарийб 2 млрд долларга 1 млн унция олтин сотилган, шунинг ҳисобига олтин резерв миқдори жами 18 млрд 801,6 млн долларни ташкил этмоқда.

Мамлакатнинг олтин захиралари миқдори йил бошидан бери биринчи марта 10 млн унциядан камайиб, 9,6 млн унцияни ташкил қилмоқда.

Ўз навбатида, валютадаги резервлар миқдори қарийб 1,8 млрд долларга кўпайиб, 15 млрд 439,7 млн долларни ташкил қилаяпти.

Аввалроқ, Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган 8 ойида 5,8 млрд AҚШ долларига тенг бўлган олтин сотгани ҳақида маълумот берилганди. Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50 фоизини ташкил этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 148
Рейтинг: 3
t
×