Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси $35 млрддан ошди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 январь ҳолатига 35 млрд 139 млн долларни ташкил этмоқда. Ўтган бир ойда мамлакатнинг халқаро захиралари 389,8 миллион долларга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари (конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) миқдори бир ой давомида 117,9 миллион долларга камайиб, 13 млрд 77,6 миллион долларни ташкил қилмоқда.

Бир ойда Ўзбекистоннинг олтин захираси ҳажми 508,6 млн долларга кўпайиб, 20,949 млрд долларга етган. Мамлакатнинг соф олтин захираси октябрдаги 11,4 миллион трой унциядан 11,6 миллион трой унциягача кўпайган.

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг соф халқаро захиралари 2021 йил бошига нисбатан 307,4 млн долларга кўпайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк олтин-валюта

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made