Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2 млрд доллардан кўпроққа камайди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари сезиларли даражада пасайди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.

Унга кўра, 1 март ҳолатига мамлакат захиралари дастлабки икки ойда 2,37 млрд долларга камайиб, 32,2 млрд долларни ташкил этган.

Хорижий валюта захиралари январь ойида 1,44 млрд долларга, февралда эса 381,5 млн долларга пасайган. Натижада, икки ойда жами пасайиш 1,82 млрд долларга етган.

Валюта захиралари 7,55 млрд долларни ташкил этган ҳолда, ўтган йилнинг сентябридаги рекорд даражадаги паст кўрсаткични янгилади.

Мамлакат олтин захиралари январь ойида 293,7 млн долларга ошиб, 24,92 млрд долларни ташкил этган. Бироқ, февралда 829,1 млн долларга камайган.

Олтиннинг физик ҳажми январда 0,3 млн трой унцияга ошганига қарамай, февраль ойида декабрдаги кўрсаткичига (11,9 млн) қайтди.

Марказий банк халқаро захиралар ҳажмидаги йил бошига нисбатан ўзгаришлар мавсумий тусга эга эканлигини таъкидламоқда.

“Одатда январь-февраль ойларида кузатиладиган тенденция ҳисобланади. Мазкур динамикага 2019 йилда муомалага чиқарилган суверен Евро облигациялар бир қисмининг сўндирилиши ҳам таъсир кўрсатган”, дейилади регулятор изоҳида.

2023 йилда Ўзбекистон дунёнинг иккинчи энг йирик олтин сотувчисига айланди. Мамлакатнинг қимматбаҳо металл бўйича соф савдоси 25 тоннадан ортиқни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон олтин-валюта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг