Ўзбекистонда кимлар кўп маош олади?

Бу қизиқ

image

Кеча, 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ўртача ойлик иш ҳақининг иқтисодий фаолият турлари бўйича 2024 йилнинг март-январь ойлари учун иш ҳақи рейтингини эълон қилди.

Статистика агентлигига кўра, молия ва суғурта соҳасида хизмат кўрсатувчи провайдерлар республика бўйича энг кўп даромад олади ва уларнинг бир ойлик маоши 13,2 миллион сўмни ташкил этади. Кейинги ўринни 11,7 миллион сўм маош билан ахборот-коммуникация соҳаси ходимлари эгаллади. Юқори учликни ташиш ва сақлаш соҳаси 7,3 млн сўм маош билан якунлади.

Кейинги ўринларда:

  • саноат – 6,1 млн сўм;
  • савдо – 5,6 млн сўм;
  • қурилиш – 5,3 млн сўм;

Шунингдек, ўқитувчилар (3,4 млн сўм) ва шифокорлар ( 3,2 млн сўм) энг кам миқдорда маблағ олишда давом этмоқда.

Маълумот учун, кўрсатилган даврда республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 миллион сўмни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар энг кўп пулини нимага сарфлаётгани маълум қилинганди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон маош

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made