Ўзбекистоннинг олти вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Жамият
−
04 Январь 2023
4975Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи борлиги эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 5–10 январь кунлари кутилаётган вақти-вақти билан ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Хусусан:
Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал туманларида;
Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
Наманган вилоятининг Поп туманида;
Фарғона вилоятининг Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи мавжуд.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь