Ўзбекистоннинг олти вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Local

image

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи борлиги эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йил 5–10 январь кунлари кутилаётган вақти-вақти билан ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Хусусан:

Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал туманларида;

Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;

Наманган вилоятининг Поп туманида;

Фарғона вилоятининг Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи мавжуд.

Озода Чориева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends