Ўзбекистоннинг Конгога қарши ўйинига ҳакамлар тайинланди
Sport
−
24 June 7732 1 minute
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги баҳсини германиялик ҳакамлар бошқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Конго ДР ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув расмийлари маълум бўлди. Мазкур беллашувни германиялик FIFA ҳаками Феликс Цвайер бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Роберт Кемптер ва Кристиан Диц ёрдам беради.
Учрашувнинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари сифатида испаниялик Алехандро Эрнандес ҳамда Диего Санчес фаолият олиб боради.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Конго ДРга қарши баҳси жорий йилнинг 28 июнь куни Атлантадаги “Atlanta Stadium”да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача 2 турда Ўзбекистон МТЖ Колумбия (3:1) ва Португалия (5:0) миллий терма жамоаларига мағлуб бўлган эди.
Live
All