Ўзбекистоннинг халқаро захираси камайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг ялпи халқаро захиралари жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, 35,155 млрд долларни ташкил этди. Улар март ойига нисбатан 205 млн долларга камайган. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 10,9 млн троя унциясини ташкил қилган. Унинг молиявий қиймати қолдиғи 160 млн долларга кўпайган ва 20,9 млрд долларга тенг бўлган. 

Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йилнинг бошидан 16,3 млн долларга ёки 0,05 фоизга ошди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1924,10 долларгача ўсишининг таъсири 1,36 млрд долларни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

356

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг