Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларида ер силкиниши сезилди

Жамият

image

Бугун, 26 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:27 да (26.11.2020 йил, Гринвич бўйича 17:27 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 36,74 градус шимолий кенглик; 71,12 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 529 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 529 км, 2 балл.
Наманган : 476 км, 2 балл.
Aндижон : 462 км, 2 балл.
Фарғона : 409 км, 2 балл.
Гулистон : 464 км, 2 балл.
Жиззах : 472 км, 2 балл.
Самарқанд : 487 км, 2 балл.
Термиз : 345 км, 2 балл.
Қарши : 524 км, 2 балл.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг