Ўзбекистоннинг Италияга қарши асосий таркиби эълон қилинди
Спорт
−
18 Ноябрь 4381 1 дақиқа
Бугун, 18 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичида Италияга қарши майдонга тушади. Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг мазкур ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди.
Ислом Исмоилов жамоаси қуйидаги таркиб билан учлашувни бошлайди.
.jpg)
Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан соат 17:30 да старт олади.
Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон жамоаси гуруҳ босқичида Парагвай ва Панама устидан қўлга киритилган муваффақиятлардан кейин 1/16 финалда Хорватияни пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди. Осиё чемпионлари мусобақа давомида 10 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган бўлса, 5 маротаба ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.
Италия U-17 терма жамоаси эса гуруҳ босқичида Қатар, Боливия ва Жанубий Африка устидан учта ғалабага эришиб, ғолиб сифатида плей-оффга йўл олган. 1/16 финалда италияликлар Чехия устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди. Европа жамоаси мусобақа давомида 10 та гол уриб, атиги 1 та гол ўтказган.
Ўзбекистон U-17 – Италия U-17 баҳси ғолиби 1/4 финалда Уганда – Буркина-Фасо ўртасидаги учрашув ғолиби билан куч синашади.
Live
Барчаси