Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси огоҳлантирди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси консуллик рўйхатидан ўтмаган фуқароларга рўйхатдан ўтишларини сўради.

“Ушбу маълумот фавқулодда вазиятларда тез ёрдам кўрсатиш учун муҳимдир”, дейилади элчихона хабарида.

Элчихона тезкорлик билан ва масофадан туриб консуллик рўйхатидан ўтган фуқароларга миннатдорчилик билдириб, рўйхатдан ўтмаган фуқароларни белгиланган шаклда тўлдиришга чақирди.

Бундан ташқари, фавқулодда консуллик ва юридик ёрдам кўрсатиш ишида ўз вақтида ҳисобга олиш учун шаҳар маъмуриятлари томонидан эвакуация ва яшаш жойидаги ўзгаришлар, янги алоқа маълумотлари ҳақида хабар бериш сўралган.

Консуллик бўлимининг алоқа рақамлари:

• 03-672-2466
• 03-672-2371
• 03-758-5075
• 03-758-5076
• 054-485-1397

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги элчихонаси Ғазо секторида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида расмий баёнот билан чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

элчихона Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made