Ўзбекистоннинг икки қўшнисида кетма-кет зилзилалар кузатилди

Жамият

image

Бугун, 9 июнь куни Ўзбекистоннинг иккита қўшниси – Афғонистон ва Тожикистонда кетма-кет 5 марта зилзила кузатилди. Тожикистонда уч марта, шунингдек, Афғонистонда икки марта зилзила содир бўлиб, улардан энг юқори балли 4,7 ни ташкил этган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди

Маълум қилинишича, Тожикистонда илк зилзила Тошкент вақти билан соат 09:43 да (Гринвич бўйича 04:43 да) 4,2 балл билан содир бўлган.

Зилзила координаталари:

  • 37,94 градус шимолий кенглик;
  • 74,06 градус шарқий узунлик.

Ер силкинишининг ўчоғи 100 км чуқурликда, эпимаркази эса Тошкентдан 556 км жануби-шарқда жойлашган.

Тожикистонда биринчи зилзиладан бир неча соат ўтиб, Тошкент вақти билан 13:00 да (Гринвич бўйича 08:00 да) иккинчи зилзила кузатилган ва у биринчисидан камроқ фарқ билан, 4,1 балли кўринишда содир бўлган.

Зилзила координаталари:

  • 37,62 градус шимолий кенглик;
  • 73,98 градус шарқий узунлик.

Ер силкинишининг ўчоғи 100 км чуқурликда, эпимаркази эса Тошкентдан 576 км жануби-шарқда жойлашган.

Тошкент вақти билан 15:04 да (Гринвич бўйича 10:04 да) Тожикистонда кун ҳисобига учинчи зилзила қайд этилди. Зилзила магнитудаси 3,7 баллни ташкил этди.

Зилзила координаталари:

  • 38,94 градус шимолий кенглик;
  • 71 градус шарқий узунлик.

Ер силкинишининг ўчоғи 100 км чуқурликда, эпимаркази эса Тошкентдан 300 км жануби-шарқда жойлашган.

Шунингдек, бугун Тошкент вақти билан 09:49 да (Гринвич бўйича 04:49 да) ҳамда 11:15 да (Гринвич бўйича 06:15 да) Афғонистонда 4-4,7 балли зилзилалар кузатилди. 

Афғонистондаги биринчи зилзиланинг координаталари:

  • 37,15 градус шимолий кенглик;
  • 71,11 градус шарқий узунликка эга.

Ер силкинишининг ўчоғи 228 км чуқурликда, эпимаркази эса Тошкентдан 496 км жануби-шарқда жойлашган. Магнитудаси 4 баллни ташкил этган.

Бундан ташқари, 4,7 балли, иккинчи зилзила ҳам Афғонистонда кузатилди.

Зилзила координаталари:

  • 36,72 градус шимолий кенглик;
  • 70,82 градус шарқий узунликка эга.

Ер силкинишининг ўчоғи 150 км чуқурликда, эпимаркази эса Тошкентдан 524 км жануби-шарқда жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Тожикистон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг