Ўзбекистоннинг Эронга қарши асосий таркиби эълон қилинди

Спорт

image

Бугун, 24 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Фарғонада Эронга қарши баҳс олиб боради. Учрашувда асосий таркибда майдонга тушадиган ўзбекистонлик футболчилар рўйхати аниқ бўлди.

Фабио Каннаваронинг ўйинга танлаган 11 талиги қуйидагича:

Учрашув “Истиқлол” стадионида 19:00 да бошланади.

Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари бунга қадар турли мусобақалар доирасида 18 марта ўзаро тўқнаш келган. Ушбу баҳсларда Эрон 10 та, Ўзбекистон эса 2 та ғалабани қўлга киритган. Яна 6 та учрашувда дуранг қайд этилган.

Жамоаларнинг сўнгги 6 та учрашувида Ўзбекистон асосий вақтда 1 марта, пенальтилар сериясида эса 1 марта ғалаба қозонган. Эрон сўнгги бор “оқ бўрилар”ни 2023 йилда мағлуб этган. Шундан кейинги 6 та ўйинда форслар Ўзбекистон устидан ғалаба қозона олмаган.

Эътиборлиси, Эронга қарши бўлажак баҳсда Ўзбекистон терма жамоасининг асосий футболчиларидан Отабек Шукуров, Жалолиддин Машарипов, Рустам Ашурматов ва Ўткир Юсуповлар чақирув олмаган.

Маълумот учун, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан ўйиндан сўнг жорий йилнинг 1 октябрь куни Тошкентда Сурия билан ва 6 октябрь куни сафарда Жанубий Кореяга баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг