Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидаги қарорнинг асл нусхаси эълон қилинди 

Жамият 9749
image

“Ўзархив” агентлиги Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидаги Олий кенгаш қарорининг асл нусхасини эълон қилди. 

Айтиш жоизки, 1991 йил 31 августда Олий кенгашнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинган. 

Мазкур қарорга мувофиқ, 1 сентябрь Мустақиллик куни, шунингдек  дам олиш куни деб эълон қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, 1991 йил 31 августда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида”ги қонун ҳам қабул қилинган эди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 253
Рейтинг: 3.1
t
×