Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд

Жамият

image

Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Гидромeтeорология хизмати маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлди. Ушбу сел оқимлари Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Косонсой туманидан ҳам оқиб ўтди. Табиий офат оқибатида Қирғизистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам 8 нафардан фуқаро вафот этди.

Ҳодисадан сўнг Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси аҳолига огоҳлантириш билан чиқди ва улардан вилоятнинг Косонсой, Янгиқўрғон, Чуст ва Поп туманларидаги дам олиш масканларига бормасликни сўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

388

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made