Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қум бўрони кўтарилди (видео)

Жамият

image

Бугун, 26 июль куни Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида кучли шамол эсиб, қум бўрони бўлаётгани айтилмоқда. Шунингдек, Самарқанд вилоятида ҳам кучли шамол бўлмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ушбу табиий ҳодиса акс этган видеолавҳалар тарқалмоқда. Таъкидланишича, Қарши шаҳрида электр узулиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса шаҳар светафорларининг ишламай қолиши ва йўлда тирбандликлар юзага келишига олиб келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати маркази Тошкент шаҳридан бошқа деярли барча вилоятларнинг баъзи ҳудудларида шамол чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. 

Маълумот ўрнида, бугун, 26 июль куни  Ўзбекистонда кам булутли ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 41-44 даражани ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-46 даражагача кўтарилади. 

Эртага, 27 июндан бошлаб республиканинг шимолий ҳудудларига ғарбий Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади ва ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг