Ўзбекистонда аномал иссиқ давом этадими? Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Бугун, 26 июль куни  Ўзбекистонда кам булутли ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 41-44 даражани ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 45-46 даражагача кўтарилади.

Эртадан бошлаб республиканинг шимолий ҳудудларига ғарбий Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади, жануби-шарқий ҳудудларда нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 37-40 даража, баъзи жойларда жанубда 42 даражагача, шимолда 34-37 даража атрофида бўлади.

Кейинги кунларда салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди ва жума кунига келиб 33-35 даражани ташкил этади ва меъёрий қийматларга яқинлашади, баъзи ҳудудларда эса июл ойи охири учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даража паст бўлади.

Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

2738

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг