Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари вақтинча “свет”сиз қолиши мумкин
Жамият
−
07 Июль 2021
21047Бугун, 7 июль куни Навоий иссиқлик электр станциясининг буғ-газ қурилмаларини табиий газ билан таъминловчи 2-тармоқ газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати юзага келган. Шу сабабли Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, юзага келган носозликни бартараф этиш учун “Навоий-4” газ тақсимлаш станцияси орқали газ таъминоти тўхтатиляпти. Мазкур ишларни тўлиқ якунлаш жараёнида Навоий иссиқлик электр станциясининг 1-сон буғ-газ қурилмаси ҳам вақтинчалик тўхтатиб турилиши сабабли Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари вақтинчалик электр энергияси таъминотидан узилади.
Маълумот учун, июль ойининг биринчи ярмида мамлакат ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва 6-8 июль кунлари Республиканинг суткалик электр энергияси истеъмоли 223 миллион киловатт соатгача етиши кутилмоқда. Ушбу кўрсаткич ўтган мавсумнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга кўпдир.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси