Ўзбекистоннинг 2 самолёти Сочи аэропортига қўна олмади
Жамият
−
12 Апрель 2022
14713Кучли ёмғир ва шамол туфайли Ўзбекистоннинг 2 та ва Россиянинг 1 та самолёти Сочи аэропортига қўна олмади. Шу сабаб ҳаво кемалари Минеральние Води аэропортига жўнаб кетган. Бу ҳақда Sochi1.ru Сочи аэропорти матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, дастлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Тошкентдан учган самолёти курорт шаҳар аэропортига яқинлашганда, ортига бурилиб, Минеральние Води аэропорти томон учиб кетган. Намангандан Сочига учган навбатдаги рейс ҳам Сочи яқинидаги муқобил аэродромга йўл олган. Кейинроқ, Москвадан учган “Аэрофлот” рейси ҳам захира аэродромга йўналтирилган.
“Об-ҳаво барқарорлашиши ва қўниш шароити яхшиланиши биланоқ рейслар белгиланган аэропортга етиб боради”, дейилади хабарда.
Сочи раҳбариятининг қўшимча қилишича, курорт шаҳарда кучли ёмғир ва шамол, ноқулай об-ҳаво барқарор ҳолатга келгунча самолётлар парвозига рухсат берилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни Минск–Тошкент йўналиши бўйича йўлга чиққан Airbus A-320 самолёти мина ўрнатилгани ҳақидаги аноним хабардан кейин Домодедово аэропортига қўндирилганди.
Кейинроқ “Uzbekistan Airways” АЖ матбуот хизмати А320 ҳаво кемаси Россия ҳаво ҳудудида бўлган вақтда авиакомпания, шунингдек, Россия ва Беларусь авиация хизматлари ходимларининг e-mail манзилларига аноним манзилдан ҳаво кемасида бомба жойлашгани ҳақида маълумот юборилганини маълум қилди.
Шунга кўра, ҳаво кемасининг йўловчилари ва экипаж аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида А320 ҳаво кемаси командири самолётни текшириш ва кўздан кечириш мақсадида энг яқин Домодедово халқаро аэропортига қўнишга қарор қилган.
Лайнер, йўловчилар, уларнинг юклари, юк ва почта белгиланган тартибда текширилгач, ҳаво кемасининг миналаштирилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь