Минскдан Тошкентга учаётган самолётга бомба жойлаштирилганмиди?

Жамият 20247
image

Бироз аввал, Минск–Тошкент йўналиши бўйича йўлга чиққан Airbus A-320 самолёти мина ўрнатилгани ҳақидаги аноним хабардан кейин Домодедово аэропортига қўндирилгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга кўра, ҳаво кемасининг миналанган ҳақидаги хабарлар тасдиғини топмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда “Uzbekistan Airways” хабар берди. 

“Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати хабар беришича, бугун, 11 апрель куни Минск –Тошкент йўналиши бўйича HY-710 рейси 15:39 (Тошкент вақти билан) Минск миллий аэропортидан жадвалга мувофиқ авиақатновни амалга оширишни бошлаган.  

А320 ҳаво кемаси Россия ҳаво ҳудудида бўлган вақтда “Uzbekistan Airways” АЖ,  шунингдек,  Россия ва Белоруссия авиация хизматлари ходимларининг e-mail манзилларига аноним манзилдан ҳаво кемасида бомба жойлашгани ҳақида маълумот юборилган.    

Ҳаво кемасининг йўловчилари ва экипаж аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида А320 ҳаво кемаси командири самолётни текшириш ва кўздан кечириш мақсадида энг яқин Домодедово халқаро аэропортига қўнишга қарор қилган.  

Айни пайтда лайнер, йўловчилар, уларнинг юклари, юк ва почта белгиланган тартибда текширилган. Ҳаво кемасининг миналаштирилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмаган.     

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1043
Рейтинг: 3
t
×